Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 07/10/2016 Депутатлар “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилдилар
Депутатлар “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 6-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар муҳокамасига «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди.

1992 йилда қабул қилинган «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантиришга, ходимларнинг меҳнатга доир, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг таъсирчан ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашганлиги таъкидланди.

Мажлис иштирокчилари қайд этиб ўтдиларки, таклиф этаётган ўзгартишлар касаба уюшмаларининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги эркинлиги кафолати бўлиб хизмат қилади, касаба уюшмаларининг янада ривожланиши учун зарур ҳуқуқий базани яратиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бирхиллигини таъминлаш имконини беради.

Муҳокамадан сўнг депутатлар ушбу қонунни қабул қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг