Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 21/06/2016 Депутатлар “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди
Депутатлар “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий Мажлис Қонунчилик паталасининг депутатлари Парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Мазкур қонун лойиҳаси “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Янги қонун лойиҳасини қабул қилишдан кўзланган мақсад юртимизда экологик қонунчиликни такомиллаштириш, биологик хилма-хилликни муҳофазалаш, ёввойи ҳайвон турларини асраш, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асосларини янада мустаҳкамлашдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг