Эртага 21 декабр куни соат 10:00 дан 11:00 га қадар (Facebook’даги O‘zLiDePнинг расмий саҳифаси ҳамда “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” номли гуруҳида Тошкент вилояти 88-Янгийўл сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Расул Кушербаев билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.
Депутатга ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллаб, батафсил жавоб олинг.
Саволларни O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси Facebook’даги, “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди - УзЛиДеП приглашает к обсуждению” https://www.facebook.com/groups/126733447933868 ва телеграмдаги “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” https://t.me/joinchat/CC1OtkMzC8jYye6_0sJXCQ гуруҳларига ҳамда +998 90 900-18-11 телеграм рақамига видео, аудио ёки матн шаклида йўллаш мумкин.
ДИҚҚАТ! Депутатга йўллаётган саволингизда, исм шарифингиз, аниқ манзилингиз ҳамда Сиз билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамингизни ёзишни сўраб қоламиз.