Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 18/09/2024 Даврон Вахабов «Ўзбекистон-Франция» иқтисодий палатаси Президенти билан учрашди

Даврон Вахабов «Ўзбекистон-Франция» иқтисодий палатаси Президенти билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва «Ўзбекистон-Франция» иқтисодий палатаси президенти Жоан Гола ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йил апрель ойида мамлакатимизда «Ўзбекистон-Франция» иқтисодий палатаси очилди. Бу ташаббус Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида давлат раҳбарлари томонидан билдирилган эди. «Ўзбекистон-Франция» иқтисодий палатаси 50 дан ортиқ француз компанияси ва тадбиркорларини ҳамда уларнинг ўзбекистонлик ҳамкорларини бирлаштиради.

Учрашувдан мақсад Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини оширишдан иборат.

Учрашув давомида ишбилармон доиралар ва давлат органлари вакилларини жалб қилган ҳолда давра суҳбатларини ўтказиш, Ўзбекистон ва Франция компанияларининг маҳсулот ва хизматларини илгари суриш, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва «Ўзбекистон-Франция» иқтисодий палатаси президенти Жоан Гола ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Ҳужжатда устувор йўналишлар доирасида муносабатларни янада ривожлантиришнинг аниқ механизми белгиланган.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг