Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 13/04/2018 Давлатимиз раҳбари сув спорти мажмуасини бориб кўрди
Давлатимиз раҳбари сув спорти мажмуасини бориб кўрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида қурилган ёпиқ сузиш ҳавзасини бориб кўрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Бу маскан сузиш ва сувга сакраш машқлари учун мўлжалланган. Ҳавзада ташкил этилган 15 ўқув машғулот гуруҳига 170 дан ортиқ ўғил-қиз жалб қилинган.

Президент спорт мажмуалари болалар учун қулай ва хавфсиз бўлиши зарурлигини таъкидлади. Шу жиҳатдан мажмуадаги шарт-шароитларни яхшилаш, вентиляция, сув тозалаш ва иситиш тизимларини қайта кўриб чиқиш, бундай лойиҳаларни жаҳон тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсилар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг