Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2022 Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор тиббиёт муассасалари билан шартнома имзолади
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон Республикасидаги бир қатор тиббиёт муассасалари билан шартнома имзолади

Қорақалпогистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази,Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларишулар сирасида.

Қайд этиш керакки,Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Жиззах вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий - амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят КТТМлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди.

Имзоланган шартномалар асосида тиббиёт муассасалари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволашади. 

Ҳар бир беморни даволаш билан боғлиқ сарф-харажатларни Жамғарма кўрсатилган тиббий ёрдам сифатини баҳолаган ҳолда қоплаб беради. Натижада имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга қулайлик яратилади ҳудудлардан Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларига келиб, вақт ва маблағ сарфлашининг олди олинади.

Энди имтиёзли тоифага кирувчи бемор электрон ахборот тизими орқали навбатга қўйилиб, шакллантирилган йўлланмалар асосида ўз вилоятида ёки яқин ҳудудда жойлашган ва Жамғарма билан шартнома тузган тиббиёт муассасасида бепул, юқори технологик тиббий ёрдам олади.

Ҳамкорлик борасида шартномалар тузиш тадбирлари эртага ҳам давом этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг