Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларининг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади. Бу эса нархларнинг ой давомида ўртача 8,3 фоизга қимматлашганини кўрсатади. Нархларининг кўтарилишидаги кейинги етакчи ўринни эса спиртли ичимликлар маҳсулотлари (3,7 фоиз) эгаллаган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон қарорига асосан, мамлакатда ишлаб чиқарилувчи спиртли ичимликларга нисбатан аксиз солиқ ставкалари оширилди:
Қуйида алоҳида гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси тақдим этилган:
Бироқ, ҳар бир товарлар гуруҳининг салмоқ вазнларини инобатга олган ҳолда умумий ИНИ кўрсаткичига таъсир даражаси бўйича етакчи учликни мева ва сабзавотлар (таъсири 0,7 ф.д.), нон маҳсулотлари (0,2 ф.д.) ҳамда сут маҳсулотлари (0,1 ф.д.) эгаллаган.
2018 йилнинг январь ойига нисбатан тухумдан ташқари деярли барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳларида нархлар ўсиши қайд этилган.
2019 йил январь ойида ҳам асосий турдаги нон маҳсулотлари нархлари қимматлашишда давом этди:
Маълумот учун: гуруч нархлари январь ойида сезиларли даражада Фарғона вилояти (4,7 %) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4,5 %), минимал даражада эса Наманган вилоятида (1,1 %) ошган.