Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2019 Давлат солиқ қўмитаси Корея Республикаси миллий солиқ хизмати билан англашув меморандумини имзолади
Davlat soliq qo'mitasi Koreya Respublikasi milliy soliq xizmati bilan anglashuv memorandumini imzoladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Корея Республикаси миллий солиқ хизмати раҳбари Хан Сун Хи бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 18-21 апрел кунлари Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи давомида кўплаб соҳалар қатори, гуманитар, ахборот технологиялари ва таълим йўналишида ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинган эди.

Учрашувда ДСҚ раҳбарияти мамлакатимиз солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ва бунда Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Жаҳон банки экспертларининг жалб қилингани ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини қайд этиб ўтдилар.

Солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришларга доир тақдимотлар намойиш қилинди. Таъкидланганидек, ҳар бир мамлакат учун ягона бўлган солиқ тизимини жорий этиш имконсиз бўлиб, фақатгина адолатли солиққа тортиш тизимини шакллантириш ислоҳотларнинг асосий тамойилига айланиши зарурдир.

Хан Сун Хи Ўзбекистон солиқ тизимидаги бугунги ўзгаришлар, шубҳасиз, мамлакатнинг истиқболдаги ривожида алоҳида ўрин тутишига ишонч билдирди.

Икки давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан турли соҳаларда, шу жумладан, таълим ва мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари йўналишида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Корея Республикаси миллий солиқ хизмати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий натижаси бўлиб, ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқади.

Кореялик меҳмонлар Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқлар тарихи” музейи экспонатлари билан ҳам яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига  дастхат қолдирдилар.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг