Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2019 Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ишга кеч қолади(ми?)
Davlat soliq inspeksiyasi xodimlari ishga kech qoladi(mi?)

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясидаги тирбандлик ва давлат солиқ хизмати ходимларининг эрталаб соат 9:00 дан 9:30 гача иш жойида йўқлиги ҳақида эълон қилинган хабар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Бухоро вилоятида жорий йилнинг 1 майига қадар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси белгиланган тартибда тарқатилган.

Айни пайтда мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномани олган фуқаролар давлат солиқ инспекцияларига ташриф буюриб, солиқ тўловларини амалга оширмоқдалар.

Албатта, бу уларнинг маданиятли солиқ тўловчи эканликларини исботлайди. Негаки, улар ушбу тўловларни тўлаш муддатининг охирги кунларини кутмасдан, биринчилардан бўлиб, ўз мажбуриятларини бажариб қўймоқдалар. Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси маъмурияти ана шундай маданиятли солиқ тўловчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Ҳақиқатдан ҳам эътироз ўринли. Жой торлиги ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари билан ишловчи ходимлар штат бирлиги қисқартирилганлиги боис бу ерда тирбандлик юзага келган.

ДСИ маъмурияти томонидан ушбу ҳолатни олдини олиш мақсадида иш ҳажмининг ошганлигини инобатга олиб, инспекциянинг Солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш бўлимидан икки нафар ходимлари ҳам ҳар куни 10:00 дан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари билан ишлашга жалб қилинган. Аммо улар ҳам 10:00 га қадар асосий вазифаси бўлган солиқ қарзини мажбурий ундириш билан шуғулланишга мажбур.

Айнан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари билан ишловчи 2 нафар ходимлари эса шу пайтда мурожаатчилар билан биргаликда уларнинг кадастр қиймати ва мулкларининг ҳажмидаги ноаниқликларга аниқлик киритиш мақсадида раҳбарият қабулида бўлишган.

Табиийки, 4 нафар ходимнинг йўқлиги бу ерда тирбандликни келтириб чиқарган.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан мазкур камчиликларни бартараф этиш ва уни такрорламаслик учун айни пайтда давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрувчиларнинг ортганлигини инобатга олиб, шу куннинг ўзида жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари билан ишловчи ходимлар сонини яна иккитага ошириш ва уларга қўшимча хона ажратиш ҳамда куннинг исиб бораётганини ҳисобга олиб, ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш топшириғи берилди.

Шунингдек, тегишли ташкилот вакиллари ёрдамида мурожаатчиларнинг эътирозларини шу ернинг ўзида ҳал этиш белгиланди.

Кези келганда айтиш лозимки, мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш учун давлат солиқ инспекцияларига ташриф буюриш ва банк кассаларида навбат кутиб туришнинг ҳожати йўқ.

Сабаби солиқларни электрон тўлов тизимлари ёрдамида ҳам тўлаш мумкин. Яъни, давлат солиқ хизмати органлари томонидан замонавий ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан “Click” ва “Payme” тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон ёки интернет орқали онлайн режимида тўлаш имконияти мавжудлигини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг