Валюта курслари 14/11/2024
$1 – 12808.03
UZS – 0.11%
€1 – 13612.37
UZS – 0.12%
₽1 – 130.15
UZS – -0.44%
Қидириш
Иқтисод 21/07/2016 Давлат Рақобат қўмитаси раиси Корeя Рeспубликасининг элчисини қабул қилди
Давлат Рақобат қўмитаси раиси Корeя Рeспубликасининг элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида 2016-йил 20-июль куни Қўмита Раисининг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Квон Ёнг-у билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Давлат Рақобат қўмитаси Раиси Д. Хидоятов элчи жаноблари ва элчихона ходимларини қутлаб, Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек мамлакатимиз иқтисодиётидаги тизимли ўзгаришлар, унда хусусий секторнинг ролини ошириш ҳамда давлат улушини камайтиришда Қўмитанинг тутган ўрни ва вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Тарафлар бугунги кунга қадар давлат тузилмалари вакиллари ва Кореянинг етакчи компаниялари иштирокида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар натижаларининг муҳим аҳамияти ҳақида ижобий тўхталиб ўтдилар. Масалан:

– Ўзбекистон Республикаси ҳукумати вакилларининг 2015 йил 11-14 октябрдаги ташрифи натижалари;

– 2015 йил 5-6 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумда Кореянинг 11 нафар йирик компанияси билан Хусусийлаштириш дастури доирасида 209 млн.АҚШ доллари ҳажмида 20 дан ортиқ ўзаро келишув меморандумларининг имзоланиши;

– 2016 йил 28 апрел куни Сеул шаҳрида Кореянинг Бош вазири ўринбосари, Стратегия ва Молия вазири, Корея фонд биржаси раиси ва 200 дан ортиқ етакчи компанияларнинг раҳбарлари иштирокида ўтказилган «Инвест ин Узбекистан Дай» Халқаро бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси корхоналарига инвестиция киритиш учун яратилган қулай имкониятлар тақдимоти натижасида Корея инвесторлари билан мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари устав капиталида улушга эга бўлиши ҳақида бир қатор келишувларнинг тузилиши, шулар жумласидандир.

Юқоридаги учрашув ва форумлар доирасидаги келишувлар икки мамлакат ўртасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалга ошириладиган узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликнинг муҳим ва ажралмас қисмига айланганлиги билдирилиб, ушбу ҳамкорлик томонларнинг ҳар бири учун манфаатли эканлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув сўнггида элчи жаноблари ўтказилган учрашув юзасидан миннатдорчилик билдириб, унинг самарали ўтганлиги ва келажакда икки мамлкакт ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг