Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Молия 31/05/2016 Давлат бюджетининг I чоракдаги профицити 29,2 млрд. сўмни ташкил қилди
Давлат бюджетининг I чоракдаги профицити 29,2 млрд. сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг I чорак якунларига кўра профицити 29,2 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар беради.

Вазирлик маълумолларига кўра, 2016-йилнинг январь-март ойларидаги бюджет даромади 8,64 трлн. сўмни, харажатлар эса 8,61 трлн. сўмни ташкил этди.

Даромадларнинг 4,33 трлн. сўмга яқин улуши билвосита солиқларга, 2,21 трлн. сўми бевосита солиқларга, ҳамда 1,14 трлн. сўми мунтазам тўловлар ва молк-мулк солиғига тўғри келди.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоясига кетган харажатлар 5,067 трлн. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг