Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Молия 19/03/2019 Давлат бюджетини тайёрлашда хориж тажрибаси ўрганилмоқда
Давлат бюджетини тайёрлашда хориж тажрибаси ўрганилмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкентда Жаҳон банкининг Давлат молиясини бошқариш буйича халкаро ҳамкорлик таълим дастури (PEMPAL)нинг навбатдаги ялпи мажлиси ўтказилди.

Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган Давлат молиясини бошқариш буйича халқаро ҳамкорлик таълим дастури (PEMPAL) доирасида Бюджет ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - молия вазири Жамшид Анварович Қўчкоров кириш сўзи билан очиб берди. Жамшид Қўчкоров ўз нутқида мамлакатимизда давлат бюджетини ислоҳ қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди ҳамда ялпи мажлиснинг Ўзбекистонда ўтказилиши юртимизда олиб борилаётган давлат молиясини бошқаришни айрим жабҳаларини янада такомиллаштириш учун замин яратилишини таъкидлади. Молия вазири ўз сўзининг якунида, Бюджет ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлисини очиқ деб эълон қилди ҳамда мажлис иштирокчиларига келгуси фаолиятларида муваффаққият тилади.

Шу билан бирга, ялпи мажлиснинг очилиш маросимида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи жаноб Хидеки Мори ҳамда Бюджет ҳамжамиятининг ижро қўмитаси раиси Анна Беленчук сўзга чиқиб, ўз сўзларида Европа минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатларида давлат молиясини бошқариш буйича ҳалқаро ҳамкорлик таълим дастури (PEMPAL) доирасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ўз ўрнида мазкур тадбирга 20 дан ортиқ мамлакатлардан 60 га яқин молия соҳасида фаолият юритувчи халқаро экспертлар ҳамда Бюджет ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар амалиётчилари ташриф буюришди.

Маълумот учун: Давлат молиясини бошқариш тизимидаги ислоҳотларни самарали амалга оширишда Европа минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатларида давлат молиясини бошқариш буйича ҳалкаро ҳамкорлик таълим дастури (PEMPAL) ўзига хос ўринга эга бўлиб, ушбу дастур илғор халқаро амалиётни ўрганиш, хорижлик экспертлар билан ўзаро фикр алмашиш бўйича тажриба майдони ҳисобланади.

PEMPAL соҳада вужудга келадиган масалаларни муҳокама қилиш учун мунтазам равишда йиғиладиган уч йўналишдаги - бюджет, ғазначилик ва ички аудит ҳамжамиятларидан таркиб топган.

Бугунги кунда мамлакатимизда бюджет маълумотларининг очиқлигини, бюджет жараёнида фуқароларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада ривожланган мамлакатлар экспертлари билан фикр алмашиш ҳамда ушбу соҳадаги илғор тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, 2012-2017 йиллар давомида PEMPAL таълим дастури доирасида ислоҳотлар муҳокамаси масаласи юзасидан 130 дан ортиқ тематик, жумладан семинар ва мажлислар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда 20 ортиқ давлатлар вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. Худди шундай муҳокамалардан бири, “Ички аудит” ҳамжамиятининг ялпи мажлиси 2017 йил октябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Йиғилишнинг илк кунида Хорватия ва Россия Федерацияси давлатлари вакиллари билан бир қаторда мамлакатимизнинг давлат молияси соҳасидаги етакчи мутахассислари ҳам ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Дилшод Султанов Ўзбекистонда бюджет шаффофлиги ва бюджет жараёнида фуқароларнинг иштироки юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот қилди.

Очилиш маросими якунида кун тартибидан бюджет жараёнлари ва уларда кенг жамоатнинг иштироки тўғрисида семинар тренинглар ва тақдимотлар ўрин олганлиги ҳамда улар 22 мартгача давом этиши таъкидлаб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг