Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/04/2019 Давлат активларини бошқариш тизими янада такомиллаштирилади
Davlat aktivlarini boshqarish tizimi yanada takomillashtiriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (356-сон, 26.04.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш:

устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича – Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан;

устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича – Ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзоларига бир чоракда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан кўп бўлмаган ҳақ тўланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг