2021 йил август ойида ЖССТнинг мамлакатдаги ваколатхонаси «Istiqbolli Avlod» ННТ билан ҳамкорликда UBRAF/UNAIDS лойиҳаси доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги аутрич ходимлари учун «Иштирокчиларнинг аҳолининг калит гуруҳлари орасида ОИВ, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ва силнинг олдини олиш бўйича олиб борадиган аутрич фаолиятини салоҳиятини ошириш» мақсадида «Дастур мижозларининг орасида аутрич ишини салоҳиятини ошириш» мавзусида бир қатор тренинглар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами 90 нафар аутрич ходимлари ўқитилди. Тренинг ушбу профилактика дастурини тезлаштириш ва такомиллаштиришга ёрдам беради ва аҳолининг калит гуруҳларига кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга ёрдам беради ва Ўзбекистон Республикасида эпидемия ривожланишини чеклайдиган ва 95-95-95 мақсадига эришишга имкон берадиган зарур профилактик тадбирларни барқарор ривожлантиради.
Аутрич фаолиятини самарали олиб бориш учун, аҳолининг калит гуруҳларига ОИТС, сил ва жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар нуқтаи назаридан, соғлиғига нисбатан хавфсиз хулқ-атворга олиб келиш ва хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга ўргатиш учун, турли билимлар, воситалар ва кўникмалар талаб қилинади. Миллий ва халқаро ОИВ ва жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларнинг олдини олиш дастурлари аутрич фаолиятининг хавфли хатти-ҳаракатларга амал қиладиган шаҳсларнинг орасида ушбу инфекциялар тарқалиш хавфини камайтиришдаги муҳим ролини исботлади.
Ушбу тренингларга аутрич ходимлар, шу жумладан аҳолининг калит гуруҳлари вакиллари жалб қилинган. Бу тренингда интерактив, ақлий ҳужум, гуруҳда ишлаш ва ролли ўйинлар усуллари қўлланилди. Машғулотлардан бири майдонда бўлиб ўтди, бу эса мақсадли гуруҳ билан ишлашнинг самарали воситасини ишлаб чиқиш имконини берди.