Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 19/02/2019 Дания билан балиқчилик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда
Дания билан балиқчилик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида “Aller Aqua GmbH” Дания компанияси президенти Ганс Эрик Байлинг билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашув мақсади – балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистонда юқори оқсилли озуқа ишлаб чиқариш учун янги имкониятларни яратиш масалаларини муҳокама қилиш.

2018 йил сентябрь ойида “Ўзбекбалиқсаноат” акциядорлик компанияси ва “Aller Aqua Group A/S” ўртасида саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида Меморандум имзоланган эди ва шу йилнинг февраль ойида компания делегацияси эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф чоғида балиқчилик соҳасини ривожлантиришга масъул бўлимлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди ҳамда Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги балиқчилик хўжаликларига ташрифлар ташкил этилди.

Учрашув давомида Ганс Байлинг Ўзбекистонда мазкур соҳанинг янада ривож топиши, шунингдек, тананинг тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган фойдали минераллар, витаминлар ва оқсилларни ўз ичига олган инновацион озуқа ёрдамида қимматбаҳо балиқ турлари билан бозорни тўлдириш учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлади. Шу муносабат билан “Aller Aqua GmbH” компанияси юқори оқсилли озуқа ишлаб чиқариш учун корхона тузиш ҳамда сотиш учун дилерлик тармоқлари ва омборларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

Шу билан бирга, хорижий вакиллар компаниянинг асосий принциплари экологик барқарорлик ва атроф муҳитга минимал таъсир, озуқа ишлаб чиқариш учун сертификатланган ҳамда тасдиқланган маҳсулотлардан фойдаланиш эканлигини таъкидлади. Компания мунтазам равишда ем-хашакдан фойдаланиш натижалари бўйича тадқиқот олиб боради ва натижаларни тегишли органларга тақдим этади.

Ўз навбатида, ўзбек томони балиқчиликнинг Ўзбекистонда иқтисодий жиҳатдан озиқ-овқат секторининг бир қисми сифатида қишлоқ хўжалиги соҳасининг энг муҳим ва ўзгарувчан элементларидан бири эканлигини таъкидлади. Ҳукумат томонидан ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда, хусусан, “Ўзбекбалиқсаноат” очиқ акциядорлик жамияти аъзолари бир нечта тўловлардан озод этилган ва йилига камида 50 тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган балиқ овлаш кластерлари барча солиқлар ва мажбурий тўловлардан 3 йил давомида озод этилади. Хорижий инвесторлар учун Қашқадарё, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида истиқболли сунъий сув омборлари, шунингдек, Айдар-Арнасой кўллар тизимининг табиий сув ҳавзалари мавжуд.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон 32 миллион аҳолили балиқ маҳсулотларини етказиб берувчи бозор, шунингдек, қўшни мамлакатлар, хусусан, Афғонистон учун экспорт қилувчи мамлакатга айланиши мумкин.

Манба: Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг