Валюта курслари 11/08/2025
$1 – 12672.81
UZS – 0.63%
€1 – 14753.69
UZS – 0.38%
₽1 – 158.89
UZS – 0.25%
Қидириш
Молия 11/08/2025 Contact Finance 3 млрд сўмлик облигацияларини жойлаштиради

Contact Finance 3 млрд сўмлик облигацияларини жойлаштиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Contact Finance микромолия ташкилоти 3 млрд сўмлик корпоратив облигацияларни жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Компания ҳар бири 100 минг сўм номиналига эга 30 мингта облигация чиқаришни рўйхатдан ўтказди. Жойлаштириш очиқ обуна орқали амалга оширилади.

Эмиссиянинг умумий қиймати 3 млрд сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил август ойида Марказий банк Contact Finance МЧЖни микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг