Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 29/09/2016 Cобитқадамлик – фаолиятимизнинг бош мезони
Cобитқадамлик – фаолиятимизнинг бош мезони
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки борасида партия ташкилотининг навбатдаги вазифалари муҳокама этилган конференцияда ана шундай хулосага келинди.

Тадбирда O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг ўринбосари–аппарат раҳбари Баҳриддин Эргашев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Рспубликаси Президенти сайловида мустақиллигимиз меъмори –– мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов бошлаб берган “Ўзбек модели” асосидаги иқтисодий ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга қодир бўлган муносиб номзод учун овоз беришга чақирди. Шунингдек, бу йилги сайлов кампанияси O‘zLiDeP ва унинг барча тарафдорлари ҳамда маслакдошлари учун ўзига хос синов бўлишини, ушбу бўлажак имтихондан ҳам сафдошларимиз муваффақият билан ўтиши лозимлигини таъкидлади.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида юртимизда амалга оширилган иқтисодий ислохотлар самарасини бугунги кунда Ғиждувон тумани мисолида ҳам кўрса бўлади. Жумладан, истиқлол йилларида туман марказида Абдулхолиқ Ғиждувоний ёдгорлик мажмуаси барпо этилиб, намунавий лойиҳалар асосида 545 та шинам уй-жойлар қурилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган ушбу иншоотлар аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондирмоқда.

Очиғини айтиш жоиз, бугун 289 минг 700 киши истиқомат қилаётган туманда эндиликда фермерлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳам ривожланиб бормоқда. Бунда аввало, O‘zLiDeP турли бўғинларидаги партия фаоллари саъй-ҳаракатининг амалий натижаси яққол кўзга ташланади. Чунончи, бугунги кунда ҳудудда ўз атрофига 1600 дан ортиқ партия аъзосини бирлаштирган 48та таянч бўғини фаолият олиб бормоқда. Айни дамда партия ғоя ва мақсадларини ахоли ўртасига кенгроқ тарғиб қилиш, маслакдошлар сафини янада кенгайтириш, жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш борасида аниқ чора-тадбирларни белгилаб олмоқда.

– O‘zLiDeP электорати бўлган тадбиркор, фермерлар, хусусий мулкдорлар эса аллақачон иқтисодиётимизнинг локомотивига, таянчи ва суянчига айланиб улгурган, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг ўринбосари – аппарат раҳбари Баҳриддин Эргашев. – Шундай экан энг аввало, биз – яъни тадбиркорлар манфаатини ифодалаш ва ҳимоялаш, Ўзбекистонда мулк ва мулкий муносабатларни такомиллаштиришни ўзининг бош вазифасига айлантирган партиянинг фаоллари сифатида юқоридаги фикрлардан тўғри хулосаларни чиқаришимиз, маслакдошларимизни бир сафда бирлаштиришимиз лозим.

Йиғилиш сўнггида кун тартибидаги масалалар юзасидан партия туман ташкилоти Конференциясининг тегишли қарори қабул қилиниб, O‘zLiDeP Бухоро вилоят ташкилотининг навбатдан ташқари XI Конференциясига 11 нафар делегат сайланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг