Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Сайёр қабулда бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Салимжонов, Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Ж.Сайилов, божхона пости бошлиғи Ж.Якубов, пост бошлиғи ўринбосари Т.Абдыровлар иштирок этишди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.