Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 23/06/2017 Чинозда ҳал этилмаган муаммолар кўп
Чинозда ҳал этилмаган муаммолар кўп
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ялламаликларни “Қачон йўлларимиз таъмирланади?”, “Электр энергиясидаги узулишлар бартараф этиладими?”, “Тоза ичимлик суви муаммоси қачон ҳал бўлади?”, деган саволлар кўпдан бери қийнаб келади. Аҳоли ўз муаммосидан кўра, жамоатчилик эътиборидаги масалани кўтариб уни бартараф этишга қаттиқ бел боғлаган. — Маҳалламиз атрофи обод бўлсин, фарзандларимиз кўркам жойда улғайсин, кексаларимиз фаровонликдан кўзи қувнаб, кўнгил ҳотиржамлигида умргузаронлик қилсин, деймиз, - дейди маҳалла фаоллари.

Аҳолининг жон сараклиги бежиз эмас. O‘zLiDeP томонидан Тошкент вилоятинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлмиш Чиноз туманидаги Яллама МФЙда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да энг чекка ҳудудлар аҳолиси дарду-ташвиши алоҳида эътиборда” шиори остида ташкил этилган учрашувда мутасадди ташкилот вакиллари ва партия фаоллари ҳудуддни кўздан кечириб, уларнинг эътирозлари ҳақли эканлигига гувоҳ бўлишди.

Партия фаоллари аҳоли билан мулоқотга киришар эканлар, уларни дардини эшитишга, муаммоларини тинглаб, уларга ечим топишга астойдил ҳаракатда бўлди. Тўғрида, давлатимиз раҳбари бошчилигида инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун, деган эзгу ғоя илгари сурилиб, у асосида кўплаб ҳайрли ва амалий ишлар олиб борилаётган бир шароитда ҳеч кимнинг мурожаати эътибордан четда қолиб кетмаслиги керак.

Маҳалланинг меҳнат фахрийси Абдуллахон Ашуров маҳалланинг аҳоли учун доим жонкуярлик қилади. У ўз муаммосидан кўра, жамоатчилик эътиборидаги масалани кўтариб чиқишни лозим топадиган инсонлардан. У учрашувда 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби аҳоли яшайдиган ҳудуддан узоқда жойлашганилиги сабабли ўқувчилар қатнашга қийналаётганлигини айтиб, МФЙ ҳудудида янги мактаб барпо этиш таклифини берди. Бундан ташқари куз-қиш мавсумларида электр энергиясидаги тез-тез узилишлар ва тоза ичимлик суви муаммоси, ёшларни ишга жойлаш масалаларига ҳам тўхталиб, уларни ҳал этиш ўта муҳим эканлигини қайта-қайта таъкидлади. Бунга жавобан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А. Абдурасулов фуқаронинг бу таклифи ва эътирозларини депутатлик сўрови орқали ҳал этишда кўмаклашишини маълум қилди.

—Яллама МФЙ ҳудудида 15 минг аҳоли истиқомат қилади, - дейди маҳалла фаоли Элмира Джуманалиева. —Фарзандларимиз ёзги таътилни мароқли ва фойдали ўтказишлари учун биз истиқомат қиладиган ҳудудда ёзги оромгоҳ ташкил этиш, аҳолини маънавий бойлигини ошириш мақсадида кутубхона очиш, кўчма цирк ва концертлар уюштириш таклифини бердик. Туман ҳокимлиги масъуллари бу таклифимизни қўллаб-қувватлаб, маҳалламизда махсус ёзги кўнгилочар дастур асосида тадбирлар ташкил этилишини айтишди.

Шунингдек, учрашувда фермер Ҳабибулла Йулдошевнинг хўжалик судинининг Чиноз Пахта тозалаш заводидан фермер хўжалиги ҳисобига 37 млн. сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бугунги кунгача ижро этилмай қарздорлик ундирилмаётгани тўғрисидаги ҳамда тадбиркор Шерали Хусанов 2012 йил буғдой ва пахта ҳосилидан дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд қарори ижро этилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва амалий кўмак бериш борасида депутатлик гуруҳлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари вазифа белгилаб олишди.

Йиғилишда иштирок этган Яллама МФЙ фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларга ва мурожаатларига депутатлар томонидан ўша ерни ўзида керакли жавоб хамда тушунчалар олдилар. Хал этилмаган мурожаатлар вилоят, туман депутатлари томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг