Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 30/04/2019 Чим устида хоккей бўйича жамоамиз Лахорга жўнаб кетди
Chim ustida xokkey bo'yicha jamoamiz Laxorga jo'nab ketdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Кўплаб спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакиллари айни пайтда Токио Олимпиадасига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Жумладан, чим устида хоккей бўйича терма жамоамиз ҳам.

6-16 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Бхубанешвар шаҳрида чим устида хоккей бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Терма жамоамиз вакиллари ушбу турнирга ҳозирлик кўриш учун Покистоннинг Лахор шаҳрига жўнаб кетишди.

Жамоамиз Лахорда 10 майга қадар ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Ушбу вақт оралиғида маҳаллий жамоалар билан назорат ўйинларини ҳам ташкил қилиш режаси киритилган.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг