Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/12/2021 Чет эллик ҳамкорларга сифатли божхона хизмати кўрсатилмоқда
Чет эллик ҳамкорларга сифатли божхона хизмати кўрсатилмоқда

Божхона иши серқирралиги билан ажралиб туради. Божхона ходимларини халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль ўтказиш пунктларида, дарё порти ҳамда йирик логистика марказларида кўришга одатлангансиз.

Аммо, тизимда ўзига хос, республикамизда ягона бўлган «Чет эл ваколатхоналари» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳам мавжуд.

Божхона постида чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари, Бош консулликлар, Савдо ваколатхоналари, Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва Халқаро ҳукуматлараро ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари расмий фойдаланиши учун мўлжалланган товар ва транспорт воситалари шунингдек божхона постида мамлакатимизнинг инвестицион муҳити, экспорт салоҳияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган турли халқаро кўргазма ва тадбирларда иштирок этиш мақсадида олиб келинаётган товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Рақамларга мурожаат қилсак, божхона постида 2021 йилнинг 11 ойи давомида 1555 та божхона юк декларациялари  расмийлаштирилиб, улар бўйича 33 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилиши таъминланган.

Шунингдек, мазкур божхона постида қиймати 21 млн. 672 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 1281 тн. оғирликдаги товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати амалга оширилган.

Божхона постида хизмат жараёни қизиқарлиги билан ҳам ажралиб туради.  Чунки, бу ерда турли миллат вакилларига мансуб хорижий шахсларнинг ўзлари билан юртимизга олиб келган ўз миллатларига хос бўлган турли миллий буюмларинининг ҳам божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Мазкур постда ишлаш бошқа божхона постларида ишлашдан кўра анча фарқ қилади. Божхона постида божхона расмийлаштируви жараёнларининг асосий иштирокчиларини чет эл фуқаролари, дипломатлар ҳамда элчилар. Бу эса пост ходимларидан юксак даражада этикет қоидаларига риоя қилиш, хушмуомалада бўлиш, божхона назоратини тезкор тартибда амалга оширишни талаб этилади. Чунки, бизга қараб Ўзбекистон божхонаси тўғрисида уларда тасаввур пайдо бўлади.

Баҳром БАХТИЕВ,  

«Чет эл ваколатхоналари» божхона пости бошлиғи

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг