Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2016 Чет эл фуқароларининг кириш визаларида муддат тугаганда жаримага тортилмайди
Чет эл фуқароларининг кириш визаларида муддат тугаганда жаримага тортилмайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-24-июн кунлари чет эл фуқароларининг кириш визаларида қайд этилган Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддатлари уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда тугаганда уларга нисбатан Ўзбекистоннинг тегишли органлари томонидан жарима ёки бошқа чоралар қўлланилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги хабар қилади.

Мазкур қарор Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон аэропортларидан халқаро авиарейсларнинг келиш ва кетиш вақтларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳамда қўшни давлатлар билан чегаралардаги айрим ўтиш жойларида вақтинчалик чекловлар ўрнатилиши муносабати билан қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг