Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 02/06/2017 Чегарани делимитация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон музокаралари ўтказилди
Чегарани делимитация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон музокаралари ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишлардаги ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисидаги топшириқлари ижроси доирасида бўлиб ўтган учрашувда Давлат чегарасини келишилмаган айрим учрасткаларидан ўтадиган чегара чизиғининг ҳуқуқий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

Музокаралар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг