Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти «РОТОБО» томонидан 2022 йил 17 январь – 4 март кунлари Марказий Осиё Виртуал ЭКСПО кўргазмаси CAVEX II ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 24 январь куни видеоконференцалоқа фоматида мазкур кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
CAVEX II виртуал кўргазмадан кўзланган асосий мақсад Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда бизнесни ривожлантиришда Япония ва Марказий Осиё давлатлари ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборатдир.
Очилиш маросимида Япония томонидан Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик кенгаши раиси, «Mitsubishi» коорпарацияси раиси М.Сасаки ҳамда Ўзбекистон томонидан, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов иштирок этди. Шу билан бирга мазкур тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатларидан ҳам мутасадди вакиллар иштирок этишди.
Палата раиси ўз нутқи давомида кўргазма ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, тадбиркорларни мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чақирди.
Таъкидлаш лозимки кўргазма онлайн тарзда бўлиб ўтаётганига қарамасдан, иштрокчилар учун виртуал кўргазмалар, инвестицион вебинарлар, виртуал турлар ҳамда онлайн В2В мулоқотлар ташкил этилмоқда.