Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 06/12/2017 CAS Артур Таймазовнинг аризасини рад этди
CAS Артур Таймазовнинг аризасини рад этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Спорт арбитраж суди (CAS) собиқ эркин курашчимиз Артур Таймазовни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг 2008 йилги Олимпия ўйинларининг олтин медалидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорига нисбатан ёзган аризасини рад этди.

2017 йилнинг апрелида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Пекинда ўтган 2008 йилги Олимпия ўйинларидаги Артур Таймазовнинг натижасини бекор қилди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси маълумотларига кўра, бу қарор спортчининг допинг тестларини қайта текширгандан кейин амалга оширилди. Курашчининг допинг тестида тақиқланган моддалар - туринабол ва станозолол аниқланди.

Таймазов шундай шарҳлади: "Мен адолат қарор топади деб умид қилгандим, аммо бу содир бўлмади. Мен соф ғалабага эришганман, мен ҳақимда қандай қарорлар қабул қилинмасин, мен ҳақимда нима демасинлар - мен мухлисларим учун доимо уч карра Олимпия чемпиони бўлиб қолавераман".

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг