Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 09/04/2024 Cаноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши
Cаноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларининг сотилиши таҳлил қилинди.

Бугунги кунда республикамиз бўйича жами 766 та саноат зонаси фаолият юритаяпти. Уларнинг 24 таси эркин иқтисодий зона, 210 таси ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ва 532 таси кичик саноат зонаси. Саноат зоналарида инвестиция лойиҳалари учун жами ажратилган 11,9 минг гектар ернинг 6,4 минг гектарига ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилган. 

Саноат зоналарида ер участкаларининг ижара ҳуқуқи асосидаги электрон онлайн аукцион савдоси таҳлили қўйидаги натижаларни берди:
Эркин ва махсус иқтисодий зоналарда: 2023-йил мобайнида жами 213 лотдан иборат майдони 778,4 гектар бўлган ер участкалари 81,5 млрд. сўм бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқарилган ва 101,2 млрд. сўмга (бошланғич нархга нисбатан 1,24 маротаба кўп) сотилган. Энг кўп ер участкалари Тошкент - 64 та (30 фоиз), Самарқанд - 58 та (27,2 фоиз) вилоятларида сотилган бўлса, Андижон вилоятида ер аукцион савдоларига чиқарилмаган.

Кичик саноат зоналарида: республика бўйича мавжуд 532 та КСЗ ҳудудидан 2 821 та лотдан иборат, майдони 604,2 гектар бўлган ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган. Шундан, 1 541 та лот (54,6 фоиз) 85,8 млрд. сўмга (бошланғич нархга нисбатан 1,34 маротаба кўп) аукционда сотилган. Аукцион савдоларига энг кўп лотлар Фарғона - 586 та (20,7 фоиз), Сирдарё - 343 та (12,1 фоиз), Навоий - 292 та (10,3 фоиз) вилоятларида чиқарилган бўлса, энг кўп ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси - 169 та (10,9 фоиз) ва Фарғона - 257 та (16,7 фоиз), Навоий - 236 та (15,3 фоиз) вилоятларида сотилган.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида: 2023-йил мобайнида жами 1 071 та лотдан иборат, майдони 82,6 гектар бўлган ер участкалари 23,2 млрд. сўм бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқарилган ва 527 та (49,2 фоиз) лот 15,3 млрд. сўмга (бошланғич нархга нисбатан 1,34 маротаба кўп) сотилган. Аукцион савдоларига энг кўп ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси - 165 та (15,4 фоиз), Хоразм - 226 та (21,1 фоиз), Бухоро - 177 та (16,5 фоиз) вилоятларида чиқарилган бўлса, Андижон ва Наманган вилояларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридан ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилмаган.

Саноат зоналарига ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотишни янада жадаллаштириш мақсадида қуйидагилар таклиф қилинади:

- Ягона дирекцияларнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-мартдаги 134-сон қарорига ўзгартириш киритиш;

- Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги
иштирокчилар учун уларнинг ўзига бириктирилган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотларни гаров таъминоти сифатида банкларга тақдим этиш ва кредит олиш имкониятини яратиш;

- Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида 3 ва 5 йиллик фаолияти давомида муқаддам юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарган тадбиркорлик субъектларига ўзига бириктирилган бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини хусусийлаштириш юзасидан алоҳида тартиби ишлаб чиқиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг