Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 07/07/2017 CAITME & TextileExpo Uzbekistan – юксалишнинг янги уфқлари!
CAITME & TextileExpo Uzbekistan – юксалишнинг янги уфқлари!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тўқимачилик саноати Ўзбекистоннинг экспорт устуворликлари диққат марказидан ўрин олган. Агарда 1991 йил билан таққосланадиган бўлса, ўтган давр мобайнида тўқимачилик саноати 120 баробарга ўсди ва кўрсаткичи бир миллиард доллардан ошди.

Жаҳон кўргазмалари тақвимида CAITME тўқимачилик машинасозлигининг дунёга донғи кетган ишлаб чиқарувчилари йиғиладиган Марказий Осиёдаги ягона тармоқ воқеаси мавқеини ишонч билан эгаллади. CAITME стендларида ишлаб чиқаришнинг тола ва иплардан тортиб то истеъмолчи жўнатилишига ҳозир бўлган тайёр тўқимачилик маҳсулотигача бўлган ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир қисми учун зарур бўлган юқори технологияли ускуналарни мунтазам равишда кўргазмали тақдимотлари ўтказиб турилади.

Навбатдаги TextileExpo Uzbekistan кўргазмаси анъанавий тарзда ўз стендларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тўқимачилик маҳсулотларининг барча турларини, ҳамда хорижий иштирокчиларнинг энг яхши ютуқларини тақдим этди. Кўргазмалар 13-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Иштирокчиларнинг кенг таркиби кўргазмалар МДҲ ва Марказий Осиёдаги энг нуфузли экспозиция экани ҳақида сўзлашга имкон беради. Жорий йилда 10 минг квадрат метр майдонда жаҳоннинг 24 мамлакатининг 323 компаниясини ўз технологияларини ўрнатди.

Ҳиндистон ва Жанубий Корея компаниялари миллий стендлари билан қатнашдилар. Иштирокчилар географияси қуйидагиларни қамраб олди: Австрия, Беларус, Белгия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Ҳолландия, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Руминия, АҚШ, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Швейцария ва Япония.

Анъанага кўра, ташкилотчи бўлмиш ITE Uzbekistan компанияси кўргазмаларда харидорлар ишининг самарадорлигини ошириш учун махсус “БАЕР ДАСТУРИ”ни давом эттирди. Мазкур дастур доирасида рўйхатдан расмий байерларга ташриф ва кўргазмаларда ишлашни ташкил этиш бўйича махсус имтиёзли шароитлар таклиф этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг