CAITME – Марказий Осиё минтақаси ва МДҲ давлатларида, UFI мустақил аудити натижаларига кўра, тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг етакчи халқаро ускуналар ва технологиялар кўргазмаси бўлиб, у 6 октябр куни янги майдон – Анҳор Локомотив боғида уз ишини бошлади.
Ўзбекистон тўқимачилик саноати юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Сўнгги тўрт йил ичида соҳада қатор ўзгаришлар юз берди. Улар орасида Ўзбекистон учун пахта-тўқимачилик кластерларини хом ашёлардан бошлаб, то тайёр маҳсулотга қадар ишлаб чиқариш занжири ташкил этишнинг янги шакли сифатида ташкил этиш, пахта экспортини нолга камайтириш, уни республика ичида тўлиқ қайта ишлаш, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг илғор тажрибасини жалб қилиш ва ташқи бозорларда мавжудликни сезиларли даражада кенгайтириш каби тажриба орттириш киради.
Ушбу улкан мақсадларга эришиш учун CAITME нуфузли халқаро кўргазма платформа сифатида хизмат қилиб, йиллар давомида маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва халқаро савдо муносабатларининг жадал ривожланишининг ажралмас қисми ва гаровига айланди.
Кўргазма тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарнинг энг яхши технологик ишланмалари ва намуналарини яна бир бор намойиш этади, бу соҳа корхоналарини техник қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш, янги юқори рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун зарур бўлган энг замонавий техника ва инновацион технологияларни маҳаллий бозорга олиб чиқишга ёрдам беради.
Бу йилги тадбир дунёнинг 12 мамлакатидан 100 та компания: Австрия, Германия, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Россия, Туркия, АҚШ, Ўзбекистон, Швейцария каби компанияларни жамламоқда. Хорижий экспонентларнинг улуши 78 фоизни ташкил этди, маҳаллий иштирокчилар нисбати билан 22 фоиз - бу 22 ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялардир.
Анъанага кўра, Туркия энг кенг миллий иштироки билан тақдим этилган бўлиб, унинг экспозицияси доирасида 44 компаниялари иштирок этади, у кўргазмада замонавий технологиялар – трикотаж ва қуритиш машиналари, пардозлаш, бўяш, бракка чиқариш ва лаборатория ускуналари, матоларни узлуксиз ювиш учун дастгоҳлар, тўқимачилик қозонлари ва горелкалар, шунингдек, назорат-ўлчов техникаси, компрессорлар, гидравлик қурилмалар ва бошқа кўплаб маҳсулотларни намойиш этади.
Испаниянинг саноат ишлаб чиқарувчилари уюшмаси - AMEC бошчилигидаги хом ип ва халқасимон калавала ғалтаклари, босма ва чийратиш машиналари, дастгоҳ ускуналарини ва пардозлаш ускуналарини техник ускуналаш ишлаб чиқарувчи 7 та компаниялар Испания жамоавий стендининг таркибида келади.
Бу йил Ҳиндистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ҳам фаол иштирок этадилар - улар 7 та компания бўлиб, улар ташриф буюрувчиларга назорат-ўлчов ускуналари, йигирув буюмлари, лентотранспорт тизимлари, тўқимачилик ускуналари учун техник жиҳозлаш ва бошқаларни намойиш этади.
Кўргазманинг дебютантлари кўргазмага ўз янгиликларини олиб келишади, улар орасида: Сантекс Римар Груп – тўқимачилик асбоб-ускуналари, жумладан, тўқимачилик машиналари таниқли Европа ишлаб чиқарувчиси (Италия), Metal Processing – метал тунукадан буюмлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиси, Smart-T Asia – табиий ва синтетик тўқимачиликда рақамли пуркаб босиб чиқариш технологияси ва ускуналарини кенг қамровли етказиб берувчи (Россия), Konica Minolta – бутун босма циклдаги саноат ускуналари ишлаб чиқарувчиси (Россия), Elfort – Janome, Elna (Ўзбекистон) тикув ва тикув-каштачилик техникасининг етакчи ишлаб чиқарувчилари расмий вакили, Hisarmak Makine Enerji Tesisat – буғ қозонлари ва буғ генераторларининг етакчи ишлаб чиқарувчиси (Туркия), Best'ko – «ZOJE» юқори сифатли тикув саноат машиналарининг эксклюзив дистрибютори (Ўзбекистон), Berit Dis Ticaret – тўқимачилик саноати учун бўёқ ишлаб чиқарувчиси (Туркия), Efatech – тўқимачилик саноатини автоматлаштириш тизимлари ишлаб чиқарувчиси (Туркия), Myd Grup – тўқимачилик маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш воситалари ишлаб чиқарувчиси (Туркия) ва бошқалар. Дебютантлар бу йилги кўргазма иштирокчиларининг умумий сонининг тахминан 25 фоизини ташкил этди.
Кўргазманинг доимий иштирокчилари орасида Италиядан етакчи йигирув ускуналари ишлаб чиқарувчилари Марзоли; австриялик тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчиси MHMS, Туркиядан бўёқ ва пардозлаш ускуналари ишлаб чиқарувчилари: Beneks, Serteks, Ides, Noya Mekatronik, Santeks; Tristar Technologies, Jack, Baoyu каби тикув ускуналарини сотадиган компаниялар ва бошқа таниқли компаниялар ва брендлар.
Ишлаб чиқаришда қулай ишлашнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири вентиляция ва сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимлардир. Кўргазмада Koralp, Tufekci Makine, Temsan Air Engineering, Cesa Isimak Klima (Туркия), Ven-Kon (Ўзбекистон) компаниялари томонидан намойиш этиладиган тўқимачилик корхоналарида бундай вазифаларни ҳал этиш учун ускуналар намойиш этилади. Ёрдамчи компрессор ускуналари билан кенг намойиш этилган компаниялар: Atlas Copco, Lupamat, Komteks, Aydin Trafo ва бошқалар.
Berazol, MYD Kimya, Clearity Kimya, TAN Kimya, NF Kimya (Туркия) компаниялари билан тўқимачилик учун кимёвий моддалар ва бўёқ сектори алоҳида блок сифатида тақдим этилади.
CAITME – мамлакатга илғор технологияларни жалб этиш, ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун чексиз имкониятлар очадиган ўзига хос воқеа. Кўргазмага ташриф буюриш мақсадли мутахассисларга сўнгги технологиялар ва инновацион ускуналарни сотиб олиш, саноатнинг янгиликлари ва тенденциялари билан танишиш, шунингдек, ҳорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри муҳим учрашувларни ўтказиш имконини беради.
Ташкилотчилар, ижтимоий масъулиятли компания сифатида, иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларнинг саломатлиги учун хавфсиз муҳитни таъминлаш учун пухталик билан тайёрланган. CAITME кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган барча меъёр ва талабларга ҳамда Жаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан ишлаб чиқилган стандартларга қатъий мувофиқликда ўтказилади.
Кўргазмага расмий кўмаклашди::
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси