Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг BYD автомобили компанияси 2024 йилда янги энергия манбаларидаги автомобиллар (NEV) савдоси 41,26% га ўсганини ва 4,27 миллиондан ортиқ транспорт воситалари сотилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания Шэньчжэнь фонд биржасидаги баёнотида маълум қилди.
Савдоларнинг асосий қисмини йўловчи автомобиллар ташкил этган бўлиб, улар 4,25 миллион донани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 41,07% га ошган.
Шулардан тўлиқ электр автомобильлари 1,76 миллион донадан ортиқ бўлиб, 12,08% га ўсган, гибрид автомобиллар эса 72,83% га ошиб, 2,49 миллион донага етган.
Бундан ташқари, BYD компаниясининг халқаро бозорлардаги йўловчи NEV савдоси 71,9% га ошиб, 417 200 донани ташкил этган. Бу компаниянинг халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини тасдиқлайди.
BYD Хитойдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси сифатида экологик технологияларга ўтиш жараёнида катта ўсиш кузатилаётган компаниялардан бири ҳисобланади.
Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки 11 ойида Хитой автопроизводителлари 11,26 миллион NEV сотишган, бу ўтган йилга нисбатан 35,6% га кўп.
Глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш шароитида NEV транспорт секторида углерод чиқиндиларини камайтиришда муҳим роль ўйнайди. Халқаро энергия агентлиги маълумотларига кўра, углерод нейтраллигига эришиш учун 2030 йилга келиб дунё бўйлаб NEV савдоси 45 миллион донага етиши керак.
#BYD