Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 21/03/2019 “Буюк Келажак” ХННТ ва “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида меморандум имзоланди
“Буюк Келажак” ХННТ ва “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида меморандум имзоланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йил 20-март куни "Буюк Келажак" лойиҳалаштириш офисида "Буюк Келажак" ХННТ ва “Ўзагролизинг”» АЖ (Компания) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг лизинг секторини янада жадал ривожлантириш, Томонлар ўртасидаги тизимли ҳамкорликни кучайтириш мақсадида "Буюк Келажак" ХННТ ижрочи директори вазифасини бажарувчи Зухра Азимова ва "Ўзагролизинг"АЖ Бошқарув раиси Холмурадов Акмал Арслонович ўзаро ҳамкорлик қилишга доир Англашинув  меморандумини имзоладилар.

Томонлар қуйидаги йўналишларда илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар:

- лизинг олувчиларнинг замонавий лизинг асосида берилувчи қишлоқ хўжалиги ва бошқа техника, ускуналар ва мини-технологияларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш;

- лизинг фаолиятини диверсификациялаш ва кенгайтириш, фаолиятнинг аграр секторда устуворлигини таъминлаш;

- лизинг хизматлари ва инновацион молиявий маҳсулотларнинг замонавий, халқаро стандартларини жорий этиш;

- агросаноат комплекси корхоналари, иқтисодиётнинг реал сектори ва тадбиркорлик субъектлари учун лизинг лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, шу жумладан, халқаро молия институтлари билан муносабатларни ривожлантириш, турли қимматли қоғозлар босиб чиқариш, хусусийлаштиришда кўмаклашиш ва бошқалар;

- лизинг хизматлари соҳасида корпоратив бошқарув ва ходимлар малакасини оширишнинг замонавий усулларини жорий қилиш;

- Компаниянинг ривожланиш стратегиясини ва йўл харитасини ишлаб чиқиш.

Томонлар ўқув семинарларини ташкил этиш, музокаралар олиб бориш, лойиҳалар юзасидан қарорлар қабул қилиш бўйича етакчи мутахассисларни жалб этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида ҳамкорликдаги ишларни самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар икки томон вакилларининг иштирокида эксперт гуруҳи ташкил қилиниши режалаштирилган (мазкур эксперт гуруҳи учун "Ўзагролизинг" АЖ ёш, иқтидорли мутахассисларни жалб этади).

Ҳар икки томон ушбу Меморандум мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, иқтисодиётнинг бошқа реал сектори шунингдек, мамлакатдаги тадбиркорлик учун муҳим механизмига айланишини кутмоқдалар. Мазкур Меморандум доирасида Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ўзаро тушуниш, ҳурмат ва ишонч ҳақида келишиб олдилар.

"Буюк Келажак" консултация хизматларини компанияга бепул тақдим этади.

Манба: “Буюк Келажак” ХННТ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг