Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 19/10/2016 Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси Ўзбекистонга ташрифини бошлади
Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси Ўзбекистонга ташрифини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси, Британия Империяси орденининг фахрий қўмондони, Баронесса Стерн Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Баронесса Тошкентга 19-октябрь куни келиб, кейинги уч кун давомида Ўзбекистон ҳукумати ва Парламенти вакиллари билан икки-томонлама учрашувлар ўтказади.

Баронесса Стерн 1999-йилдан буён Буюк Британия Парламентитнинг юқори, яъни Лордлар палатасининг мустақил аъзоси. 2004-йилдан 2008-йилгача инсон ҳуқуқлари бўйича парламент қўмитаси аъзоси бўлиб, бугунги кунда эса ўлим жаъзосини бекор қилиш ҳамда Тожикистон билан ҳамкорлик бўйича қўмиталарга бошчилик қилиб келмоқда. Бундан ташқари Баронесса гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш сиёсатини ислоҳ қилиш, ҳамда аёллар, тинчлик ва ҳавфсизлик масалалари бўйича қўмиталарнинг раиси ўринбосари лавозимини эгаллайди. 2014-йилнинг январь ойидан ““KNOW violence” деб номланган болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш масаласини ўрганиш бойича халқаро ташаббусига раислик қилиб келмоқда.

Уч кунлик ташриф давомида Баронесса Стерн Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг ташкил этилганлигининг 20 йиллигига багъишланган халқаро конференцияда иштирок этиб, Олий Мажлис ва вазирликлар вакиллари билан учрашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг