Баронессанинг ташрифидан мақсад миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг Буюк Британия Парламенти билан ўзаро муносабатлари амалиёти ҳақида ахборот улашиш, ҳамда Буюк Британия ва Ўзбекистон парламентлари муносабатларини янада яхшилашнинг амалий чоралари ҳақида фикр алмашиш эди.
Ўзининг сафари давомида Баронесса Стерн Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Сайфулло Нурматов, Адлия вазири ўринбосари Анвар Усмонов, Бош прокурор ўринбосари Ш.Матиев, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев ва Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Светлана Артикова билан учрашди.
Бундан ташқари, Баронесса Стерн Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий институтларига асос солинганининг 20 йиллигига бағишланган Халқаро Конференцияда иштирок этди ва Тошкент давлат юридик университетида маъруза ўқиди. Баронесса Стерн Эссекс Университети томонидан нашр қилинган ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва чоп этилган “Қийноқлар: ахборотлар тузиш бўйича қўлланма” китобининг иккинчи нашрини 500 нусхада тақдим этди.