Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 22/02/2016 Буюк Британия Элчисининг ўринбосари Ўзбекистон вилоятларига ташриф буюрди
Буюк Британия Элчисининг ўринбосари Ўзбекистон вилоятларига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британиянинг Тошкентдаги Элчихонасининг миссия раҳбари ўринбосари хоним Фиона Макстон Хоразм ва Бухоро вилоятига амалга оширилган расмий ташрифидан қайтиб келди. Вилоятларда давлат мансабдор шахслари ҳамда Британия сармояси иштирокида фаолият юритаётган корхоналар билан учрашувлар ўтказилди.

15 февралда Макстон хоним Хоразм вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари жаноб Мансурбек Жуманиёзов, Хоразм вилёат ҳокимиятининг иқтисодий алоқалар бўлими мудири жаноб Ҳурмат Матрасулов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари жаноб Алишер Ҳусаинов ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи жаноб Муҳаммаджон Абдиримов билан учрашувлар ўтказди.

17 февраль куни Макстон хоним Бухоро вилояти ҳоким ўринбосари жаноб Ҳусниддин Ғоиров, Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи жаноб Жамшид Қандов ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Бухоро вилоят бошқармасининг бошлиғи жаноб Ҳожиакбар Тураев билан учрашди.

Учрашувлар давомида Макстон хоним Элчихона икки мамлакат орасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида иш олиб боришга тайёр эканлигини таъкидлаб, учрашув иштирокчиларига Буюк Британияда йил давомида бўлиб ўтадиган савдо тадбирларида қатнашишни таклиф этди. Бундан ташқари Макстон хоним Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонини орттириш имкониятларини муҳокама қилди.

Ташриф давомида Макстон хоним ҚК МЧЖ “ UZTEX SHOVOT” (“WAYREX LLP ” корхонаси таркибига киради), ХК “Хива”, АЖ “Когон ёғ- экстракция заводи” каби, Хоразм ва Бухоро вилоятларида Буюк Британия сармояси билан фаолият юритаётган корхона вакиллари билан ҳам учрашди.

Тошкентга қайтгач: “Ушбу ташриф юқори даражада ўтди. Ташриф буюрган Иккала вилоят билан алоқаларимизни янада ривожлантириш имконияти борлиги шубҳасиздир. Ўтказилган муҳокамалар ва ўрнатилган алоқалар мамлакатларимиз орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга асос бўлиб, ҳукуматларимиз олдидаги иқтисодий ўсишга оид мақсадларга эришишда ўз ҳиссасини қўшади деган умиддаман” , деди Макстон хоним.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг