Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 21/05/2019 Буюк Британия давлат коммуникациялар хизмати билан қўшма лойиҳалар амалга оширилиши мумкин
Buyuk Britaniya davlat kommunikatsiyalar xizmati bilan qo'shma loyihalar amalga oshirilishi mumkin

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Буюк Британия давлат коммуникациялар хизмати (GCS) Стратегик коммуникациялар бўлими бошлиғи Жейми Баллантайн раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида аҳоли ва жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлақонли ахборот етказиш мақсадида вазирлик ва давлат идоралари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалалари, ушбу йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги телеграм канали.    

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг