Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 09/11/2024 Буюк Британия АҚШ изидан Uzstanex компаниясига қарши санкциялар киритди

Буюк Британия АҚШ изидан Uzstanex компаниясига қарши санкциялар киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Буюк Британия Ўзбекистонда фаолият юритаётган Uzstanex компаниясига қарши санкциялар киритди. Аввалроқ АҚШ ҳам ушбу компанияга қарши санкциялар жорий этган эди.

Буюк Британиянинг Ташқи ишлар вазирлиги 56 нафар жисмоний ва юридик шахсга, Россия билан алоқага эга бўлган, янги санкциялар пакетини киритганини эълон қилди.

Санкциялар киришининг сабаби, Россия ҳарбий саноатида фойдаланиладиган қурол-яроғлар учун компонентлар, шунингдек, электроника ва асбоб-ускуналари таъминоти бўлди.

Тошкентда рўйхатдан ўтган Uzstanex компанияси Британия санкциялари рўйхатига киритилган шахслар орасида жой олди.

Илгари шунга ўхшаш чоралар Қўшма Штатлар томонидан қўлланилган ва бу компанияни ҳам санкциялар рўйхатига қўшган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг