Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси Британиянинг Pro-Force Limited ва HOPS Labour Solutions Ltd ишга қабул қилиш агентликлари билан музокаралар ўтказди. Музокаралар натижасида янги мавсумда Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги секторига ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.
Учрашув якунларига кўра, Pro-Force Limited вакилларининг 2025 йил февраль ойида Тошкентга ташрифи келишиб олинди.
Режа бўйича агентлик танлаб олинган 3 минг нафар номзодни босқичма-босқич Буюк Британияда ишга жойлаштириш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, HOPS Labour Solutions Ltd агентлиги Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ҳамкорликда меҳнат муҳожирларини онлайн тест синовларидан ўтказади. Бу эса саралаш жараёнини енгиллаштиришга ёрдам беради.