Мазкур мактабгача таълим муассасаси 1985 йилда қурилган бўлиб, шу кунга қадар мукаммал таъмирдан чиқарилмаган эди.
Мамлакат раҳбари Ш.Мирзиёевнинг мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш борасида амалга ошираётган ислоҳотлари туфайли, бу каби болалар боғчалари замон талаблари даражасига келтирилмоқда.
Хусусан, 280 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим муассасасида 1 миллиард 270 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, муассаса юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси, болалар учун махсус кроватлар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Шунингдек, боғчага компютерлар ва кузатув камералари ҳам келтирилди.
Энг муҳим ҳудуддаги 3-7 ёшгача бўлган болажонлар 100 фоиз қамраб олинди.
Вазирлик Ахборот хизмати