Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2019 Бухорода учта туман ҳокими ўзгарди
Бухорода учта туман ҳокими ўзгарди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун Халқ депутатлари Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, ташкилий масалалар кўрилди. Уларда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам иштирок этди.

2009 йилдан бери Вобкент тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Жаводов Аскар Назарович лавозимидан олиниб, ўрнига Пешкў тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бафоев Баҳодур Саноевич вақтинчалик Вобкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Вақтинчалик Ромитан ҳокими вазифасини бажариб келаётган Ҳалимов Бахриддин Шамсиевич ўрнига Ромитан ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари  бўйича биринчи ўринбосари Тоҳиров Хуршид Яҳёевич янги ҳоким бўлди.

Аввалроқ, Бухоро туман ҳокими Эсанов Муҳиддин Турдиевич бошқа лавозимга ўтгани сабабли лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Дустов Кахрамон Бозорович Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди.  

Манба: Бухоро вилоят ҳокимлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг