Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухорода тарихий ёдгорликлар яқинида мопедлар, скутерлар, велосипедлар ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши тақиқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХ) хабар бермоқда.
Мазкур тақиқнинг жорий этилиши сабаблари орасида ушбу транспорт воситаларининг маданий мерос объектларига зарар етказиш хавфи ҳамда сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун хавфсизликни таъминлаш эҳтиёжи қайд этилди.
Тақиқ доирасида тарихий обидалар яқинида махсус чеклов белгиларини ўрнатиш ишлари бошланган. Ушбу белгиларда киритилган чекловлар ҳақида маълумот берилади.