Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 1 апрель — Бутунжаҳон кулги кунини нишонлаш арафасида Бухоронинг тарихий ерларида «Насриддин Афанди» фестивалига старт берилади.
Байрам қисқа юмористик, сатирик миниатюра ва латифаларнинг машҳур қаҳрамонлари, жумладан, Хўжа Насриддиннинг кундалик эртаклари билан боғлиқ бўлган ҳазиллар, мутойибалар ва ранг-баранг афсоналарга бой бўлади.
Бундан ташқари, ушбу кунда «Шарқ таомлари» фестивали ҳам ташкил этилади ва ташриф буюрганлар Ўзбекистон миллий ошхонасининг мазали таомлари ва ширинликларидан татиб кўриш имконига эга бўлишади. Тадбир икки кун давомида ўтказилади.
Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.