Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 09/03/2021 Бухорода мурожаатларга эътиборсизлик билан ёндашган масъулларнинг 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди
Бухорода мурожаатларга эътиборсизлик билан ёндашган масъулларнинг 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан доимий равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ўрганилади ва таҳлил қилинади.

Аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиляпти.

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилмоқда.

2020 йилда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тизимли ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 644 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чоралар кўриш тўғрисида 49 та таклиф киритилди.

– Киритилган тақдимнома ва таклифларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 234 нафари огоҳлантирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – 179 нафарига нисбатан огоҳлантириш ва 26 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди. 22 нафари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, 2 нафарига маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг