Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 03/06/2016 Бухорода “Beeline”нинг олтита янги офислари очилди
Бухорода “Beeline”нинг олтита янги офислари очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Beeline” aлоқа оператори Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятида олтита янги дилерлик офисларини очди: Ғиждувон, Қоракўл ва Шофиркон туманларида.

“Янги салонларимиз “Beeline” мижозларига хизмат кўрсатишнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда, ҳар куни абонентларни қабул қилмоқда, - дейди “Unitel”нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Ғулом Ортиқов. – Эксклюзив офислар абонентларни тармоққа улаш, маслаҳатлашиш, тўловларни қабул қилиш, танланган тариф режаларига ўтиш ва компанияда жорий этилган инновациялардан бохабар қилиш учун керакли барча шароитларга эга. Буларнинг барчаси “Beeline”ни абонентлар учун янада яқин қилади”.

Офисларнинг очилиш маросимига кўплаб кишилар ташриф буюришди ва ўша ернинг ўзида “Beeline” хизматининг энг олди стандартларига баҳо бера олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг