Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 17/02/2018 Бухоро вилоятида 90 минг иш ўрни яратилади
Бухоро вилоятида 90 минг иш ўрни яратилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пешку туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили вилоятда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, устувор вазифаларни белгилаб бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифдан энг асосий мақсад одамларни иш билан таъминлаш экани, аниқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобидан вилоятда 90 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилганини таъкидлади.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратган субъектларни молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетга тушумларни ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жойлардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуши учун қулайликларни оширишга эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг