Вилоятда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 3 триллион 878,4 миллиард сўмлик капитал маблағлар ўзлаштирилди. Бу борадаги ўсиш 2,1 фоизни ташкил этди. Ушбу маблағларнинг 1 триллион 458,6 миллиард сўми хорижий инвестициялардир. Ўтган йили 11 соғлиқни сақлаш, 32 умумтаълим мактаби, 5 болалар спорти иншооти, жами 87 ижтимоий объект қурилиб фойдаланишга топширилди. 24 қишлоқ аҳоли пунктида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Ушбу бунёдкорлик ишларига қарийб 100 миллиард сўмлик маблағ сарфланди.
Ҳисобот даврида намунавий лойиҳалар асосида 24 массивда 920 дан зиёд замонавий уй-жой барпо этилиб, ушбу ҳудудларда умумий узунлиги 50,4 километр ичимлик суви, 23,2 километр электр тармоғи, 37,1 километрлик газ қувури тортилди. 22,3 километр йўллар қурилди.
Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2015 йилда 74 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Доимий иш билан таъминланганларнинг 26 мингга яқини коллежлар битирувчиларидир.