Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Туризм 20/05/2016 Бухоро шаҳрида “Ипак ва Зираворлар” фестивали бўлиб ўтади
Бухоро шаҳрида “Ипак ва Зираворлар” фестивали бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Бухоро шаҳрида XV маротаба ўтказилаётган “Ипак ва Зираворлар” фестивали бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу фестиваль доирасида кўплаб қизиқарли тадбирларни ташкил қилиш кўзда тутилган ва ҳар бири маҳаллий ва чет эллик меҳмонларни бефарқ қолдирмайди.

Фестиваль аввало миллий либосларда кийинган ёшлар ва кенг аҳоли иштирокида кўхна ананаларимиз ва қадриятларимизни торғиб этган ҳолда тантанали юриш ташкил қилинади. Мазкур тадбир ижодий гуруҳ томонидан саҳналаштирилган дастур асосида Бухопо шаҳрининг тарихий кисмида ўтказилади.

“Ипак ва Зираворлар” фестивалга ташриф буюрган республика ва хорижлик ҳунармандлар, зираворчилар ҳамда тадбиркорлар маҳсулотларининг савдо ярмаркаси ташкил қилинади.

Халкаро миқёсдаги тадбирлар, танлов ҳамда кўргазмаларда муваффакиятли иштирок этиб келаётгаи уста-ҳунармандлар (зардўзлик, кандакорлик, кулолчилик, миниатюра санъати, темирчилик, гилам ва атлас тўқиш, каштачилик ва ҳ.к.) томонидан маҳорат мактаблири ўтказилади ҳамда миллий ҳунармандчилик устахоналаридаги фаолият намойиш этилади.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзинн тарғиб қилиш, миллий ўйинларимизнинг тарихи, истиқлол йилларида уларни қайта тиклаш ҳамда ривожлантиришга қаратилган юксак эътибор, бу йўналишда эришилган ютуқларимизни хорижий сайёҳларга намойиш қилиш мақсадида турли миллий кураш мусобақалари, хўроз уруштириш, қўчқор жанги, дорбозлик каби бир неча асрдан бери сақланиб келаётган халқ уйинлари ташкил этилади.

Юртимизнинг турли ҳудудларидан келган машҳур ошпазлар ўртасида уюштириладиган “Палов сайли” кўрик танлови миллий ошхонамиз муҳлислари учун ҳақиқий “Ошпазлар жанги”дан бахраманд бўлиш имкониятини яратади.

Замонавий кийим-кечаклар модаси ва кийиниш маданияти мавзуси ҳам фестиваль дастурига киритилган бўлиб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати хамда “Ҳунарманд” уюшмаси билан хамкорликда ёш дизайнерлар томонидан миллий ва замонавийликни ўзида мужассам этган атлас ва адрасдан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтади.

“Бухоро тарихий ижтимоий-маданий ананаларининг замонавий тамаддум талаблари кесимидаги ривожи” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга эса мамлакатимиздаги дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий меҳмонлар ва инвесторлар таклиф этилади, улар иштирокида вилоятнинг юқори туристик салоҳияти, уни ривожлантиришнинг истиқболлари хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик масалалари, сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш, соҳада фаолият юритувчи кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, турли инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинади на инвесторларни жалб қилишга қаратилган такдимотлар ўтказилади. Конференция якунларига кўра, ҳамкорлик шартномалари ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Фестивалнинг кўнгилочар дастурлари қаторига турли вилоятларнинг фолклор жамоалари томонидан Бухоро шаҳри тарихий жойларида қизиқарли маданий дастурлар намойиши ҳамда юртимизнинг таниқли ва ёш истеъдодли санъаткорлари ижросидаги гала концерт ташкил қилинади.

Фестиваль сўнггида эса маданий меросимиз ҳамда "Ипак ва зираворлар” фестивалининг мазмун моҳиятини очиб берувчи саҳналаштирилган бадиий-композитсион дастур ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбири ўтказилади. Тадбиркорлик субъектлари, туроператорлари чет эллик меҳмонларни ушбу тадбир учун 26-28 май кунлари Бухоро шаҳрига жалб қилишларини сўраймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг