Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 31/03/2019 Бухоро шаҳрида “Bukhara investment Forum 2019” бўлиб ўтди
Бухоро шаҳрида “Bukhara investment Forum 2019” бўлиб ўтди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш орқали самарали лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган Бухоро халқаро форуми ўз ишини бошлади. Айни вақтда форумга 20 дан ортиқ давлатдан 125 га яқин вакиллар ташриф буюришган.

Ушбу Халқаро миқёсдаги форум Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбектуризм» давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат Палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев, куни кеча Шавкат Мирмонович Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Бухоро вилоятини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилишида умумий қиймати қарийб 25 триллион 353 миллиард сўм бўлган 625 та инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, форум доирасида яна бир янги - "Bukhara City" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг умумий қиймати 225 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 3 йил давомида жаҳон стандартларига мос равишда амалга оширилади.

Айни вақтда форум доирасида ўтказиладиган учрашувларда инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга яратилган шароитлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.

Манба: Бухоро вилоят ҳокимлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг