Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 02/12/2016 Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 1-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссиясининг бош котиби Ким Ён Хи бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация мамлакатимизда "электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларининг давлат органлари фаолиятида татбиқ этилиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотлар базаларини шакллантириш ҳолати ҳамда истиқболлари билан танишдилар.

Жумладан, меҳмонларга фуқаролик жамиятини шакллантириш, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини ўрганишда аҳолини жалб қилиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар хусусида маълумот берилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси ўртасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш боýича ҳамкорлик, иккитомонлама мустаҳкам муносабатларнинг мамлакат иқтисодиёти ҳамда демократик жамият қуришдаги аҳамияти қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг