Делегация мамлакатимизда "электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларининг давлат органлари фаолиятида татбиқ этилиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотлар базаларини шакллантириш ҳолати ҳамда истиқболлари билан танишдилар.
Жумладан, меҳмонларга фуқаролик жамиятини шакллантириш, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсирини ўрганишда аҳолини жалб қилиш, давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалар хусусида маълумот берилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Корея Республикаси ўртасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш боýича ҳамкорлик, иккитомонлама мустаҳкам муносабатларнинг мамлакат иқтисодиёти ҳамда демократик жамият қуришдаги аҳамияти қайд этилди.