Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/07/2018 Бутунжаҳон аҳолишунослик куни Ўзбекистонда нишонланади
Бутунжаҳон аҳолишунослик куни Ўзбекистонда нишонланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ва Аҳолишунослик бўйича БМТ Жамғармаси (UNFPA) оилани шакллантириш инсон ҳуқуқи эканлигига нисбатан умумжаҳон ва давлат саъй-ҳаракатларига урғу бериш мақсадида, 2018 йилги Бутунжаҳон Аҳолишунослик кунини биргаликда нишонлашади.

Бутунжаҳон аҳолишунослик куни ҳар йили 11 июлда нишонланади. Ушбу анъананинг илдизи 1987 йил, 11 июлдан бошлаб, халқаро ҳамжамият Ернинг 5-миллиард яшовчисининг рамзий таваллуд топганини илк бор нишонлаганига бориб тақалади. Шундан буён Аҳолишунослик кунини 11 июлда нишонлашга қарор қилинди. Мазкур ҳодиса жамоатчиликнинг эътиборини аҳолишуносликнинг, хусусан дастур ва ривожланиш режалари контекстидаги аҳамиятли ва долзарб масалаларга, шунингдек мамлакатлар ва жамоатчиликлар ўртасида қўшма ҳаракатларни амалга ошириш муҳимлигига қаратиш мақсадларига хизмат қилади.

Бу йилги Бутунжаҳон аҳолишунослик кунининг мавзуси “Оилани шакллантириш – инсон ҳуқуқидир” деб, номланади. Бу йил 1968 йилги Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро анжуманнинг 50 йиллиги нишонланадиган бўлиб, унда режалаштириш жаҳонда илк бор бутун дунё томонидан инсон ҳуқуқи деб тасдиқланган. Теҳрон Баёнотномасида айтиладики: “Ота-оналар ўз фарзандлари сони ва оралиғини эркин ҳолда ва масъулият билан белгилашда энг асосий ҳуқуққа эгадирлар”.

Ўзбекистонда UNFPA оила шакллантиришни асосий инсон ҳуқуқи сифатида ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва барқарор ривожланишга эришиш учун йиллар давомида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Аҳолишунослик бўйича БМТ Жамғармаси ва Хотин-қизлар Қўмитасининг Бутунжаҳон аҳолишунослик кунига бағишланган қўшма тадбирлари муҳим миллий ҳамкор ташкилотлар, вазирликлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Миллий матбуот марказида давра суҳбатини қуриш орқали бошланди. Суҳбат давомида Бутунжаҳон аҳолишунослик куни мавзуининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, яъни оилани шакллантиришда инсон ҳуқуқига асосланган ёндашув. Бунда жуфтлар ва шахслар ўз репродуктив мақсадларига эришадилар ҳамда фарзандли бўлишда эҳтимолга эмас, балки ўз танловларига қараб иш тутишга оид ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

UNFPAнинг Ўзбекистондаги Вакили Миэко Ябута хоним ўз кириш нутқида таъкидлаганидек: “Оилани инсон ҳуқуқлари асосида шакллантириш аёллар ва болалар саломатлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу аёллар ва жуфтларга ўз ҳаётларини режалаштириш ҳамда истакларини амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Оилани шакллантириш бу аҳоли саломатлигини яхшилашга, шунингдек оила ва умуман олганда мамлакатни гуллаб-яшнашига калитдир”.

Давра суҳбати демографик ўтишнинг ушбу палласида аҳолисининг аксариятини ёшлар ташкил этган мамлакат кириб бораётган, демографик ойна деб аталмиш катта имкониятлар тўғрисида баҳс-мунозаралар билан давом этади. Потенциал иқтисодий фойдаларни юзага чиқариш, агар ишга лаёқатли ёшдаги аҳоли моддий муҳтож ва ёшроқ аҳоли сонига нисбатан кўпроқ бўлса, “демографик дивиденд” ёрдамида амалга ошиши мумкин. Аммо, дивидендларни кўпайтириш учун мамлакат ёшларнинг таълими ва соғлиғини сақлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга жиддий сармоялар киритиши муҳум саналади. Демографик дивидендга эришиш учун зарур бўлган муҳим ёшлар сармояси сифатида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, шу жумладан репродуктив ҳуқуқларини, соғлиқларини яхшилайдиган, шу жумладан жинсий ва репродуктив соғлиқларини, шунингдек ёшлар имкониятларини ривожлантириш учун кўникма ва билимларни етказадиган сармоялар тушунилади.

Бутунжаҳон аҳолишунослик куни оилалар ўртасида Тошкент шаҳрининг Экопаркида ташкиллаштирилган спорт мусобақасини ўтказиш билан якунланади. Байрам тадбирлари оилалар ўртасида турли хилдаги спорт машғулотларидан таркиб топган бўлиб, улар ичида югуриш, стол тенниси ва шашка бор. Тадбирдан кўзланган мақсад – жамоатчилик эътиборини репродуктив саломатлик ва ҳуқуқларни, жумладан оилани шакллантириш бўйича хизматларни, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек гендер тенглигини таъминлашни рағбатлантириш муҳимлигига қаратишдир; оилани тўғри шакллантириш ҳисобига улар ўзлари ва фарзандлари учун кўпроқ билим олсинлар ва саломатликларини яхшиласинлар. Тадбир шуни кўрсатадики, ўз фарзандларининг туғилишининг сонини ва оралиғини режалаштира оладиган аёллар ўзлари ва фарзандлари учун яхши таълим ва соғлиққа эришишлари мумкин.

“Оилани шакллантириш – бу нафақат инсон ҳуқуқи масаласи, балки у хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришда, қашшоқлик қамровини камайтириш ва барқарор ривожланишни таъминлашда муҳум рўл ўйнайди…. Усбу Бутунжаҳон аҳолишунослик кунида UNFPA ҳукуматларни жинсий ва репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқларни муҳофаза қилиш, шу жумладан оилани шакллантириш хизматларига кенг оммавий имкон беришга доир мажбуриятларини бажаришга тарғиб қилади. Булар эса, Аҳолишунослик ва ривожланиш бўйича 1994 йилги Халқаро анжуманда ҳамда 2030 йилгача Барқарор ривожланиш Кун тартиби доирасида келишилган. Оилани шакллантиришга сармоялар бугунги кунда миллионлаб хотин-қизларнинг келажак авлоди учун саломатлик ва фаровонлиги йўлида киритиладиган сармоялардир”, - дейди, 2018 йил Бутунжаҳон аҳолишунослик куни муносабати билан, ўз баёнотида UNFPA Ижрочи директори Налия Канем хоним.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг