Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи куни вакилларимиз учун якунланди. Бу кун дастурида чорак финал беллашувларини қамраб қолган биринчи кун жанглари ўтказилди. Унда терма жамоамизнинг 4 нафар вакили ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу эса уларнинг ҳар бирида камида бронза медали бор дегани. Бугунги натижалар:
Кундузги дастур натижалари
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Хампхоуван Хамсатоне (Лаос)
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Чатчаи Будте (Таиланд)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Мижгона Самадова (Тожикистон)
-69 кг: Шахноза Юнусова – Макото Кикучи (Япония)
-81 кг: Эъзоза Мелиева – Лина Ванг (Хитой)
Кечки дастур натижалари
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Амит Пангал (Ҳиндистон)
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Муҳаммад Алкасбех (Иордания)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Бек Нурмаганбет (Қозоғистон
Эртага чорак финалнинг қолган беллашувлари бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.